date

Борис Жонсон машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради

Борис Жонсон машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради
Британия бош вазири Борис Жонсон машинаси Лондон марказида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Воқеа курдлар намойиши иштирокчиси йўлга югуриб чиққани сабабли юз берган.

Бош вазир девонхонаси вакилининг хабар беришича, ЙТҲ вақтида Жонсон машинада бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, машина ҳайдовчиси курдлар намойиши иштирокчиларидан бири йўлга югуриб чиққандан кейин тормозни кескин босишига тўғри келган. Шунда бош вазир машинаси ортидан келаётган тансоқчилар машинаси унга урилиб, машинанинг бампери ва юкхонаси эшигига шикаст етказган. ЙТҲ сабабчиси полиция томонидан ушланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Борис Жонсон машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради