Фото: The Next Jeep Easter Egg
Jeep компанияси энг яхши дизайнерлик штрихи учун Next Jeep Easter Egg танловини эълон қилди. Танлов доирасида энг яхши «яширин белги» муаллифи ҳар қандай турдаги Jeep моделини харид қилиш учун 50 минг долларлик сертификатга эга бўлади, деб ёзади Autoblog.
Автокомпания дизайнерлари 2011 йилдан буён (илк бор — Gran Cherokee йўлтанламасига) янги моделларга «яширин белги»ларни жойлаштириб келади.
Қизиқарли дизайнерлик ишлари орасида Willys ҳайкали, ўргимчак, илон, қор одами, Мохаве саҳроси харитаси, калтакесак ва бошқалар ўрин олган.
Фото: The Next Jeep Easter Egg
Фото: The Next Jeep Easter Egg
Энди эса вояга етган АҚШ фуқаролари ўзининг креатив ғояси билан ушбу танловда иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар «яширин белги»ни ўйлаб топишлари ва уни 2 июлга қадар танловга юборишлари лозим.
Ишлар ўзига хос, бренд фалсафасига мос келадиган ва амалга ошириш осон бўлиши керак.
Энг яхши «яширин белги» ҳар қандай Jeep моделини харид қилиш учун 50 минг доллар сертификатга эга бўлади. Ушбу маблағ ҳатто энг яхши моделга ҳам етади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди