09:57 / 06.07.2020
5 611

Олим коронавируснинг келиб чиқишига доир кутилмаган хулосани илгари сурмоқда

Олим коронавируснинг келиб чиқишига доир кутилмаган хулосани илгари сурмоқда
SARS-CoV-2 –тожли вируси Уханда кенг тарқалмасдан олдин узоқ вақт мобайнида яширин даврда бўлган ва табиий омиллар пайдо бўлгач, кенг тарқалган. Оксфорд далилий тиббиёт маркази(Centre for Evidence-based Medicine, CEBM) катта илмий ходими Том Жефферсон шундай фикрни илгари сурмоқда.

У бутун дунёдан йиғилган маълумотларни таҳлил қилар экан, вирус маълум бир вақт давомида турли давлатларда бўлганига ишонч билдирган, деб ёзади РИА Новости. Жумладан, тожли вирус аломатларига 2019 йил мартида олинган Барселона оқова сувлари намуналарида дуч келишган. Бу Хитойдаги COVID-19 вируси қайд этилишидан 9 ой аввалдир. Шу йилнинг декабр ойида Турин ва Миланда олинган намуналар ҳам вирус борлиги борасида “ижобий” натижа берган.

Ўйлашимча, вирус аллақачон мавжуд бўлган. Эҳтимол, биз мудраб ётган вирусга дуч келгандирмиз, у атроф-муҳитнинг ўзига қулай шароитлари туфайли фаоллашган”, — дея олимнинг гапларини келтиради The Daily Telegraph.

У Жанубий Жоржиядан Буэнос-Айресга сузган саёҳат лайнерида коронавирусдан зарарланиш ҳолатини намуна сифатида келтирган.
Йўловчилар Уэдделл денгизини кесиб ўтганидан сўнг, 8-куни биринчи ҳолат қайд этилди. Вирус аввал тайёрланган таомда музлаган ҳолда бўлганмиди?”, — деб савол беради олим.

У, шунингдек, Ғарбий Самоа аҳолисининг 30 фоиз аҳолиси 100 йил аввал рўй берган “испанка”дан ҳалок бўлганини, ваҳоланки улар ташқи дунё билан алоқада бўлмаганини ёдга олган.

Олимнинг фикрича, бу вирусни қўзғатувчилар бирор ердан келиб қолмайди ва бирор жойга ғойиб бўлмайди.
Улар ҳар доим шу ерда ва баъзида уларни нимадир, балки ер аҳолисининг зичлиги ёки атроф-муҳитдаги шарт-шароитлар фаоллаштиради. Биз айнан шуни ўрганишимиз керак”, — Жефферсон.

Унинг фикрича, вирус одамларга нафақат ҳаво-томчи йўли билан, балки сув орқали ҳам юқиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олим коронавируснинг келиб чиқишига доир кутилмаган хулосани илгари сурмоқда