
Фото: «РИА Новости»
Туркийда меҳмонхоналарида дам олиш нархи коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган чекловларга қарамай ўтган йилги нархларда қолади. Бу ҳақда Туркия Меҳмонхона эгалари федерацияси раҳбари Сурур Чоработирга таяниб, «РБК» хабар берди.
«Ҳозирги нархлар туроператорлар билан 2019 йилда имзоланган шартномаларда қайд этилган ва улар ҳамон амалда. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий этилган чоралар сабаб меҳмонхоналар харажати ошган бўлса-да, нархлар оширилмайди», — дейди Чоработир.
Унинг сўзларига кўра, айрим меҳмонхоналар мижозларни ўзига жалб этиш учун ҳатто нархларни туширмоқда.
Аввалроқ Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа мамлакатнинг марказий ва шарқий минтақаларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши сабабли кескин чоралар жорий этилиши мумкинлигини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия 10 июндан бошлаб 40 та мамлакат билан авиақатновларни қайта тиклагани, ушбу рўйхатда Ўзбекистон ҳам борлиги тўғрисида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг