21:32 / 09.08.2020
3 386

Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди

Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди
Фото: «ТАСС»
Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди, уларда сайловчиларнинг 54 фоиздан кўпроқ қисми иштирок этган. Бу ҳақда Беларусь МСК раиси Лидия Ермошинага таяниб, «Интерфакс» хабар қилди.

«Кун охирига бориб дастлабки натижаларни эълон қилишимизни айтишим мумкин», – дейди Беларусь МСК раиси.
Ермошина берган маълумотларга кўра, Минскдан бошқа барча ҳудудларда сайловларда иштирок этган фуқаролар сони 50 фоиздан ошган.

«Гомель ва Могилёв вилоятларида соат 12:00 ҳолатига кўр, 60 фоиздан кўпроқ сайловчи ташриф буюрган (муддатидан аввал овоз берганлар ҳам қўшилади)», – деган Ермошина.

Беларусдаги сайловлар
9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда: мамлакатда маҳаллий вақт билан соат 8:00 да 5 723 та сайлов участкаси очилган. Беларусдан ташқарида яна 44 та сайлов участкаси ташкил этилган. Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да тугайди. Беларуснинг 6,8 миллион аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга.

МСК ахбороти бўйича Беларусда муддатидан аввал овоз беришнинг беш кунлигида (4—8 август) сайловларда сайловчиларнинг 41,7 фоиз қисми иштирок этган.

Беларусь президентлиги учун сайловларда амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко олтинчи марта иштирок этмоқда, шунингдек, номзодлар сафида «Говори правду» бирлашмаси раисининг ўринбосари Андрей Дмитриев, сайловолди кампания вақтида ҳибсга олинган блогер Сергей Тихановскийнинг рафиқаси — собиқ депутат Анна Канопацкая ва Беларусь социал-демократик партияси раиси Сергей Черечень ҳам қатнашмоқда.

Беларусда президентлик сайловларнинг дастлабки натижалари расман 10 августда эълон қилиниши кутилмоқда.
Якуний натижалар Беларусь МСК томонидан 19 августда ёки ундан кейин маълум қилиниши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди