20:50 / 20.08.2020
6 749

«Собиқ СССР мамлакатларидаги энг машҳур қонундаги ўғри» Туркияда ўлдирилди

«Собиқ СССР мамлакатларидаги энг машҳур қонундаги ўғри» Туркияда ўлдирилди
Туркиянинг Анталия шаҳрида Озарбайжон ва Россия жиноят оламидаги авторитетлардан бири Надир Салифов (Исмаилов) отиб ташланди.
«Коммерсантъ» нашри уни Шакро Молодойнинг меросхўри ва «собиқ СССР мамлакатларидаги энг машҳур қонундаги ўғри» дея таърифлаганди.

Sabahнинг хабар беришича, эркак меҳмонхона ресторанида бошига отилган ўқ туфайли ҳалок бўлди: эҳтимолий қотил ўзининг қурбони билан биргаликда овқатланаётган бўлган. Гумондор жиноят содир бўлган жойдан кетишга уринди, аммо полиция томонидан Анталия – Денизли трассасида ушланди. Газета эҳтимолий киллернинг исмини ошкор қилмади.

Салифов тез ёрдам машинасида шифохонага олиб келинди, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

47 ёшли Салифов — этник озарбайжон бўлиб, аммо Грузияда туғилган: у туғилиши билан оиласи Озарбайжонга кўчиб ўтган. Озарбайжонда Салифов ёшлигидан бошлаб жиноят билан шуғулланган: унга нисбатан бир неча бор ўғирлик, бандитизм ва одам ўғирлаш иши бўйича жиноий иш очилган ва бир неча бор судланган.

Ўтган асрнинг 90-йилларида у Озарбайжонда 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, аммо кейинроқ унинг муддати 27 йилгача узайтирилди, шундан 22 йил қамоқда ўтирди. Муддатнинг катта қисмида Салифов Озарбайжон қамоқхонасидан туриб ўзининг жиноий гуруҳи, жумладан Россиядаги Уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилди.

2014 йилда Салифов Москвадаги учта йирик бозор устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлди. Россияда унга нисбатан Москва ва бошқа минтақаларда, жумладан Тольяттида одам ўғирлаш, таъмагирлик билан боғлиқ бир нечта жиноий иш бўйича тергов олиб борилади. Бундан ташқари унга нисбатан РФ Жиноят кодексининг янги моддалари – жиноят иерархиясида юқори мансабни эгаллаш — узоқ йиллар давомида жиноий кланга раҳбарлик қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Озодликка чиққан Салифов фамилиясини Исмаилов дея ўзгартирди ва хорижга: таҳминан Туркияга чиқиб кетди, айрим маълумотларга қараганда у маълум муддат Дубайда ҳам яшаган. Унга нисбатан Россияда халқаро қидирув эълон қилинган, Пресненск суди уни сиртдан ҳибсга олиш юзасидан қарор қабул қилган.

Манба: Tnews.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Собиқ СССР мамлакатларидаги энг машҳур қонундаги ўғри» Туркияда ўлдирилди