
Фото: Optlist.ru
Япония истеъмолчилар билан ишлаш бошқармаси коронавирусдан сақланиш учун тақиш керак бўлган вирус блокаторлари самарасиз деган хулосага келди, деб хабар берди NHK телеканалига таяниб «РИА Новости».
Бошқарма блокаторнинг самарали эканлиги ҳақидаги даъво ҳеч қандай оқилона асосга эга эмаслигини таъкидлади.
Аввало, гап ўз веб-сайтида февраль ойида коронавирус инфекциясининг олдини олиш воситаси сифатида блокатор ҳақида маълумот жойлаштирган TOA Industry Co. Ltd компаниясининг маҳсулотлари ҳақида бормоқда.
Экспериментлар натижалари бўйича компания томонидан берилган маълумотлар жуда чекланган бўлиб чиқди. Уларнинг тажрибаси фақат ёпиқ ҳудудларда ўтказилган.
Япония истеъмолчилар билан ишлаш бошқармаси блокаторларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчиларни чалғитади деган фикрга келган.
Блокаторларни тарғиб қилган компания афсусда эканини билдирган. Ишлаб чиқарувчи «расмий процедуралар орқали адолат» ўрнатишга ваъда берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар