Фото: «Thejakartapost.com»
Австриялик Йозеф Кёберл муз тўлдирилган шиша хонада 2,5 соат туриб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Австриянинг ORF телерадиокомпанияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, шанба куни Қуйи Австриянинг Мельк шаҳрида Кёберл инсон танасининг муз билан алоқаси давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатган. Экстремалнинг сўзларига кўра, мақсадларидан бири эриётган музликларга одамлар эътиборини жалб қилиш бўлса, иккинчиси бу билан ҳар бир инсон ўз имкониятларини кенгайтира олишини кўрсатиб бермоқчи бўлган.
«Гап салбий ишончлардан воз кечиш, ўзини рағбатлантириш ва, энг аввало, ўзига бўлган ишонч ҳақида кетмоқда. Сизларга шуни етказмоқчи бўлдим», — деди рекордчи.
Кёберл ўз рекордини янгилашга муваффақ бўлди: ўтган йили муз ичида 2 соат 8 дақиқа 47 сония бўлиб, рекорд ўрнатганди. Шуниси қизиқки, Кёберл 2,5 соат музли хонада бўлиб чиққандан сўнг музқаймоқ ейишни хоҳлаётганини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди