16:22 / 09.09.2020
3 100

«Маска режими»ни бузганлар тобутга солиниб, сазойи қилинди

«Маска режими»ни бузганлар тобутга солиниб, сазойи қилинди
Индонезияда амалдаги ниқоб тақиш тартибини бузганлар тобутга солиниб, кўчаларда сазойи қилинган. Бу ҳақда The Jakarta Post газетаси хабар берди. Мамлакатнинг айрим провинцияларида кўнгиллилар ниқобда юришни истамаётган аҳолига қарши мана шундай ноодатий усулда курашишгани маълум бўлди.

Масалан, Шарқий Явадаги Проболинго шаҳрида текширув пайтида ниқобсиз бўлган 50 нафар савдогар катафалкда «сайр» қилдирилган. Шу аснода уларга ниқоб ҳам берилган. Тобутга эса "COVID-19дан вафот этганларни ташиш учун" деган ёзув ҳам бор эди. Ўз навбатида қоидабузарларга маърузалар ўқилган. Ҳатто айримларига бозор озодалигини таъминлаш ва канализация зовурларини тозалаш билан боғлиқ уч ойлик ахлоқ тузатиш жазоси ҳам тайинланган.

Пойтахт Жакартада эса қулоқсиз фуқаролар сохта тобутга ётқизиб қўйилган. Қолганлар эса уларни ҳеч қандай тўсиқсиз сурат олишди. Қонунбузарга эса бу пайтда юзини тўсишгагина рухсат берилган.

Шарқий Жакарта жамоатчилик тартибини сақлаш агентлиги раҳбари Будхи Новианнинг айтишича, бефарқ ва бепарво одамларда коронавирусга чалиниб, ҳақиқий тобутга тушиш хавфи бор.

«Биз барча ниқоб тақиб юриш зарур эканлиги, агар улар асосий протоколларни бузишса, вирусга чалиниб, энг ёмон ҳолатда ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигини тушунишларини хоҳлаймиз», — деди у.

Аммо ҳукумат ўз вақтида сохта тобут билан боғлиқ бундай «самосуд»ларни тақиқлади.
Шундай бўлишига йўл қўйиб берган тартиб посбонларига эса «Хайфсан» берилган.

Мутасаддилар эса жарималар ва жамоатчилик ишлари кўринишидаги жазоларнинг ўзи аҳолини тиббий ниқоб тақиб юришига мажбур қилишидан умидвор эканликларини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Маска режими»ни бузганлар тобутга солиниб, сазойи қилинди