17:00 / 27.09.2020
3 391

Озарбойжон ва Арманистон ўртасида жанговар тўқнашувлар бошланди

Озарбойжон ва Арманистон ўртасида жанговар тўқнашувлар бошланди
Фото: Озарбойжон мудофаа вазирлиги
27 сентябрда Озарбойжон ва Арманистон ўртасида жанговар ҳаракатлар бошланиб кетди. Икки томон бунда бир-бирини айбламоқда.
Озарбойжон мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари “фронтнинг бутун чизиғи бўйлаб” Озарбойжон армияси позицияларини ўққа тутганини, тинч аҳоли орасида йўқотишлар ва яраланганлар борлигини маълум қилди. Бу орада Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг таъкидлашича, ҳужумни Озарбойжон ҳарбийлари бошлаган.

Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степаняннинг таъкидлашича, жанговар ҳаракатлар давомида Озарбойжоннинг иккита вертолёти ва учта дрони уриб туширилган. Унинг айтишича, Озарбойжон армияси Арцах (Тоғли Қорабоғнинг арманчада аталиши) томон ракета зарбаларини берган.

Душман Арцах томон ракета-авиация зарбасини берди. Бунинг учун барча жавобгарлик Озарбойжон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти зиммасидадир. Арманистон душманнинг иккита вертолёти ва учта дронини уриб туширди. Жанглар давом этмоқда”, деб ёзган Степанян Facebook’да. Кейинроқ Озарбойжон фақатгина битта вертолёти уриб туширилганини, экипаж аъзолари тириклигини тасдиқлаган.

Арманистон бош вазирининг маълум қилишича, “душман” Тоғли Қорабоғга ҳужум қилган, армия муваффақиятли қаршилик кўрсатмоқда.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти матбуот котиби Ваграм Погосян ҳам Степанакерт Озарбойжон томонидан ўққа тутилганини маълум қилган.”Бугун эрталаб душман туташув чизиғи бўйлаб фаол ҳужумга ўтди. Тинч аҳоли пунктлари, жумладан пойтахт Степанакерт ҳам ўққа тутилмоқда. Биз аҳолини беркинишга чақирамиз”, деб айтилган Погосян хабарида.

Ўз навбатида Озарбойжон мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Арманистон қуролли кучлари фронтнинг бутун чизиғи бўйлаб Озарбойжон армияси позициялари ҳамда чегараолди аҳоли пунктларини йирик калибрли қурол, миномёт ва артиллерия қурилмаларидан ўққа тутган. Тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор.

Озарбойжон мудофаа вазирлигида маълум қилинишича, қўшинлар “душманнинг иғвогар ҳаракатларига чек қўйиш ва тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун” жавоб чоралари кўрмоқда. Жумладан, Арманистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларининг 12 та зенит-ракета мажмуасини йўқ қилишга муваффақ бўлинган.

"Армия бутун фронт бўйлаб қарши ҳужум операциясини бошлашга қарор қилди. Шахсий таркиб ва танк бўлинмалари ракета-артиллерия қўшинлари, фронт авиацияси ва дронлар кўмагида душман мудофаасининг олд чизиғида ва ичкарисида Арманистон қуролли кучларининг катта миқдордаги тирик кучи, ҳарбий объектлари ва жанговар техникасини аниқлаб, уларни йўқ қилмоқда”, деб маълум қилинган Озарбойжон мудофаа вазирлигида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбойжон ва Арманистон ўртасида жанговар тўқнашувлар бошланди