Истанбулнинг Ускудар тумани, 29 сентябрь / Фото: Anadolu Agency
Бугун, 29 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли жала қуйиши кузатилмоқда. Шаҳарнинг кўплаб кўчалари ва ер ости ўтиш йўлларида сув тошқинлари юзага келган.
Кўчалар сув босиши оқибатида 15 миллиондан ортиқ аҳолига эга Истанбулнинг асосий кўчаларида автомобиллар ва ҳатто трамвай ҳаракати маълум муддатга тўхтаб қолган.
Daily Sabah хабарига кўра, шаҳарнинг Осиёдаги қисмида қисқа муддат ёнғоқ катталигидаги дўл ёғиб, автомобилларга зиён етказган.
Шаррос ёмғир кундузи маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида бошланган. Метереологлар маълумотига кўра, Истанбул ва у жойлашган Туркиянинг шарқий қирғоқларида бугун кун сўнггига қадар кучли ёмғир ёғишда давом этади.
Табиий офатдан тан жароҳати олганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Турк метеохизмати мамлакатнинг бошқа шаҳарлари, жумладан пойтахт Анқарада ҳам сешанба куни кучли жала қуйишидан огоҳлантирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради