Берлинда карантинга қарши норозилик намойиши ўтказилди

Дунё1 дақиқа ўқиш1.8K
Берлинда карантинга қарши норозилик намойиши ўтказилди
Фото: EPA
Намойиш бўлиб ўтган Берлиннинг Александрплац майдонида 2000 га яқин одам тўпланган. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ Германияда жорий қилинган чеклов чораларига қаршилар 25 октябрь, якшанба куни Берлинда норозилик намойиши ўтказдилар. Намойиш бошлангунга қадар Александрплацда 2000 га яқин одам йиғилган эди, дея хабар берган маҳаллий полиция.

Иштирокчилар минимал масофани сақламаганликлари ва ҳимоя ниқоблари бўлмагани сабабли, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тадбирни тақиқлашган. Аммо бир неча юзлаб одамлар полициянинг тарқатиб юбориш чақириғига эътибор бермай, Карл-Маркс-Хиёбон бўйлаб ҳаракатланишда давом этишган.

Намойишчилар: «Биз бу ердамиз. Бизни озодлигимиздан маҳрум этишгани учун шовқин қиляпмиз», «Биз халқмиз» шиорлари билан қичқириб, барабанларни уришган ва ҳуштак чалишган. Оломон ичида болалар ва қариялар ҳам бўлган.

Берлинда яна бир неча намойишлар Бранденбург дарвозаси ва Тиергартен боғидаги Ғалаба устуни атрофида бўлиб ўтган. Намойиш иштирокчилари орасида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш саммитига норозилик билдирган «Querdenken» ташаббуси («Ноодатий фикрловчилар» - таҳр.) аъзолари ҳам бўлган.

25 октябрда бошланган сиёсатчилар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассисларнинг халқаро йиғилиши дастлаб Берлиннинг «Космос» конференц-залида бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия туфайли у видеоконференцалоқа шаклида ўтадиган бўлди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?