08:43 / 01.11.2020
611

Коронавирус оғизда ҳам яшайди — Шимолий Каролина университети

Коронавирус оғизда ҳам яшайди — Шимолий Каролина университети
Фото: АГН «Москва»
Оғиз — коронавирус инфекцияси тарқалувчи асосий манбалардан бири. Бу ҳақда Шимолий Каролина университети олимлари огоҳлантиришмоқда.

«medRxiv» тиббиёт портали ёзишича, инсонни касаллантириш учун коронавирусга керакли рецепторлар (ACE2) оғиз бўшлиғида, сўлак безлари, бодомсимон безлар ва тилда жойлашган. Бундан ташқари, олимлар коронавирус оқибатида вафот этган 26 кишининг 16 нафари сўлак безларида SARS-CoV-2 ни топишган.

10 мингдан ортиқ беморларни ўрганган мутахассислар 45 фоиз ҳолатда оғиз бўшлиғида коронавирус изларини аниқлашди. Беморларнинг аксариятида оғиз қуриши, оғиз шиллиқ қаватида тошмалар пайдо бўлиши, таъм билишнинг йўқолиши қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)