10:56 / 06.11.2020
1 433

Жанубий Корея COVID-19 ва мавсумий гриппни аниқлайдиган ягона тестни тасдиқлади

Жанубий Корея COVID-19 ва мавсумий гриппни аниқлайдиган ягона тестни тасдиқлади
Фото: AP
Жанубий Кореянинг Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги COVID-19 ҳамда мавсумий гриппни битта намунадан аниқлай оладиган янги тестни маъқуллади. CNN хабарига кўра, ушбу усул орқали беморлар ҳам COVID-19, ҳам мавсумий гриппга қарши натижаларни 3–6 соат ичида олишлари мумкин.

«Бу ҳам тиббиёт ходимларига, ҳам беморларга тест натижаларини кутишдаги ноқулайликларни камайтиради», – деган Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш бўйича расмий вакили Юн Та Хо брифингда.

Маълумот учун, Жанубий Кореяда пайшанба куни коронавирусга чалиниш билан боғдиқ 125та янги ҳолат қайд этилди. Бу – KDCA (Кореяда касалликларни назорат қилиш агентлиги)нинг маълумотларига кўра, 23 октябрдан бери кунлик энг юқори ўсиш ҳисобланади.

Мамлакатдаги тасдиқланган умумий касалликлар сони 27 мингдан ортиқни, вафот этганлар сони эса 475 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея COVID-19 ва мавсумий гриппни аниқлайдиган ягона тестни тасдиқлади