12:02 / 12.11.2020
2 462

Россияда меҳнат мигрантлари учун квоталар кескин қисқартирилди

Россияда меҳнат мигрантлари учун квоталар кескин қисқартирилди
Фото: EPA
Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг буйруғи билан 2021 йилда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда вақтинча яшаш учун 39 325 та рухсатнома бериш квотаси белгиланди. Бу ҳақда ҳуқуқий маълумотлар сайтида эълон қилинган ҳужжатга таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу қисқартириш 2020 йилда белгиланганидан учдан бир қисмга кам. Ҳужжатга иловада квоталар минтақалар бўйича тақсимланган.

Рухсатномаларнинг аксариятини Москва вилояти — 2500 та, Москва — 2000 та ва Санкт-Петербург — 1200 та олган. Белгород, Тула, Ростов вилоятлари ва Ставропол ўлкасининг ҳар бири 1000 нафардан муҳожирни қабул қилиши мумкин.

Хабарда айтилишича, 2020 йилда 60 270 та, 2019 йилда 83 480 та, 2018 йилда эса 90 360 та рухсатнома учун квота ажратилган.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг сентябрь ойи маълумотларига кўра, Россияда меҳнат мигрантлари сони йиллик ҳисобда қарийб тўртдан бир қисмга камайган ва 1,8 миллион кишини ташкил этган. 2019 йилнинг сентябрида эса бу кўрсаткич 2,3 миллион нафар бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда меҳнат мигрантлари учун квоталар кескин қисқартирилди