15:33 / 13.11.2020
1 612

Дунёда коронавирусга қарши ўрнатилган чекловлар қачондан бекор қилиниши тахмин қилинди

Дунёда коронавирусга қарши ўрнатилган чекловлар қачондан бекор қилиниши тахмин қилинди
Фото: «РИА Новости»
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ҳаёт учун жорий этилган чекловлар бутун дунёда 2021 йилнинг ўрталарига бориб бекор қилина бошлайди. Бу ҳақда Oxford Economics таҳлилий компаниясига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Европа комиссияси раҳбари Урсула дон дер Лайеннинг Париж форумида маълум қилишича, дунёнинг турли нуқталарида иқтисодий ўсишнинг қайта кузатилиши аҳолининг коронавирусга қарши умумий вакцинацияси ва иммунизациясига боғлиқ.

«Вакцинациянинг комплекс дастури узоқ ойлар давом этади, бу эса бизнинг пандемия сабаб жорий этилган чекловлар бутун дунёда 2021 йил ўрталарига бориб енгиллаштирилиши борасидаги фикримизни тасдиқлайди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Германиянинг BioNTech биотехнологик компанияси ва Американинг Pfizer фармацевтика гигантик коронавирусга қарши вакциналарнинг клиник синовлари муваффақиятли ўтганини маълум қилганди. АҚШда вакцинани рўйхатдан ўтказиш ноябрь ойига мўлжалланган.

Экспертларнинг фикрича, агар яна бир нечта вакциналар пайдо бўлмаса, дунё аҳолисининг аксарияти кейинги йилда ҳам вакцинациядан ўтмайди. Pfizer компаниясининг маълум қилишича, улар 2020 йилнинг охирига қадар 50 миллион, 2021 йилда эса 1,3 миллиард доза вакцина ишлаб чиқара олади.

«Бу 2021 йил охирига бориб 675 миллион кишини ёки дунё аҳолисининг 8 фоизини вакцинация қилиш учун етарли», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси яратувчилари унинг самарадорлигини 92 фоиз деб баҳолаган — бу Pfizer’никидан 2 фоизга кўп.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (3)