23:00 / 01.12.2020
2 759

Оскарга муносиб. Келин асал ойидан сўнг фош бўлди

Оскарга муносиб. Келин асал ойидан сўнг фош бўлди
Фото: «РИА»
Британиялик аёл орзусидаги тўйни ўтказиш учун дўстларидан хайрия орқали керакли пул тўплаш ниятида ўзини саратон касаллигининг охирги босқичидан қийналаётгандек кўрсатди, деб ёзади «Daily Mail» газетаси.

29 ёшли Тони Стенден сочини калга олдириб, интервью берган: у ўзини ўта хавфли касалликнинг охирги босқичидан азоб тортаётгандек кўрсатган.

«Саратон бошимга, суякларимга етиб борди, у ҳамма жойимни чулғаб олган», — дейди аёл йиғламсираб.

Бундан таъсирланган дўстлари Стенден ва қаллиғи Жеймсга орзуларидаги тўйни совға қилишга аҳд қилишди ва 8,5 минг фунт стерлинг (тахминан 118 миллион сўм) тўплаб беришди. Келин-куёв турмуш қуришгач, асал ойини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетишди.

Бироқ кўп ўтмай Стенденнинг ёлғони фош бўлди.

«У шу даражада қойил қилиб ўйнадики, Оскар олиши мумкин эди. У ҳаммамизни боплаб алдади», — деди келиннинг дугоналаридан бири.
Фирибгарлигини тан олгандан сўнг Стенден қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Суд тўпланган маблағни қайтаришни ҳам талаб қилиши турган гап.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)