Фото: «РИА»
Бронхиал астмадан қийналаётган одамларда коронавирусга чалиниш хавфи камроқ, дейилади исроиллик олимларнинг «ScienceDirect» порталида эълон қилинган тадқиқотида. Тадқиқот муаллифларидан бири, доктор Южин Мерзоннинг сўзларига кўра, мутахассисларнинг хулосасини изоҳлайдиган учта фараз мавжуд.
Биринчидан, нафас олиш йўлидаги аллергия SARS-CoV-2 ҳужайрага кириш нуқтаси сифатида фойдаланадиган ангиотензинга ўзгарувчи фермент 2 (АСЕ2)нинг сезиларли даражада камайиши билан боғлиқ.
Иккинчидан, астмадан қийналувчи аксарият беморлар ингаляцион кортикостероидлардан фойдаланишади: бу коронавирус репликациясини камайтириши мумкин.
Олимлар бундай беморларда ижтимоий омил ҳам аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашмоқда.
«Улар катта эҳтимол билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, гигиена қоидаларидан иборат йўриқномасига амал қилишади», — дея изоҳлайди Мерзон.
Шифокорларнинг фикрича, тадқиқот олдиндан касаллиги мавжуд бўлган аҳолининг муайян гуруҳлари учун алоҳида тавсиялар ишлаб чиқишда қўл келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади