19:22 / 07.12.2020
2 081

Туркияда қўлга олинган россиялик журналистлар жосусликда айбланмоқда

Туркияда қўлга олинган россиялик журналистлар жосусликда айбланмоқда
Фото: Hurriyet
Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинган Россиянинг НТВ телеканали журналистлари жосусликда айбланмоқда. Бу ҳақда телеканал ўз манбасига таяниб хабар берди.

“Центральное телевидение” кўрсатувининг бошловчиси ва оператори Алексей Петрушко ҳамда Иван Малишкин 3 декабрдан бошлаб алоқага чиқмай қўйган. Кейинроқ улар дрон ишлаб чиқарувчи завод ёнида суратга олишга уринган вақтда қўлга олингани маълум бўлган. Истанбул мэриясининг билдиришича, журналистлар рухсатнома олмасдан суратга олишга уринишгани учун ушланган.

7 декабр куни улар судга олиб келинди, деб хабар бермоқда НТВ. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, россиялик дипломатлар журналистлар тақдири билан шуғулланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Туркияда қўлга олинган россиялик журналистлар жосусликда айбланмоқда