
Фото: ТАСС
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған «айрим масалаларда» кўпинча турлича фикрларга эга. Бу ҳақда Путин матбуот анжуманида айтди.
«Эҳтимол, бизда баъзан бутунлай қарама-қарши фикрлар бўлиши мумкин. Аммо у сўзида туради. Эркак. Лаганбардорлик қилмайди», — деди у Туркия президентига таъриф бераркан.
Путиннинг қайд этишича, агар Эрдўған бирор нарсани Туркия учун фойдали деб билса, «охиригача боради», унинг нима қилиши маълум.
«Бу ким билан иш олиб бораётганингни тушуниш учун жуда муҳим», — деб қўшиб қўйди Путин.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин журналистлар билан йиллик матбуот анжумани ўтказмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар