
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 декабрдан Туркияга ташриф буюраётган йўловчилар учун янгиланган талабларни эълон қилди.
Унга кўра:
- Туркияга ташриф буюраётган 6 ва ундан юқори ёшдаги авиайўловчилар 30 декабрдан бошлаб, COVID-19 учун PZR SARS-COV-2 усули билан, Туркия чегарасини кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин топширилган тест натижалари маълумотномасини мажбурий равишда тақдим этишлари лозимлигини эълон қилди.
- PZR SARS-COV-2га манфий натижали ПЗР-тестни тақдим этмаган йўловчилар чегарани кесиб ўтишда кўрсатилган (уй, меҳмонхона ва бошқа) манзил бўйича 7 кунлик карантинга олинади. Туркиядаги яшаш манзилини кўрсатмаган шахслар, Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган жойларга жойлаштирилади.
- 7 кунлик карантиндан сўнг ПЗР-тести мусбат натижа берган йўловчилар Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги талаблари асосида даволанадилар.
Мазкур чоралар 2021 йилнинг 1 мартига қадар амал қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар