23:56 / 12.01.2021
3 194

Исроиллик камсуқум қиз қандай қилиб Голливудни забт этди?

Исроиллик камсуқум қиз қандай қилиб Голливудни забт этди?
Фото: Getty Images[/sup]
Исроиллик Галь Гадот ижро маҳорати ҳамда ўзига яраша гўзаллиги билан киносаноатда ўз ўрнини топган актрисалардан бири ҳисобланади. «Мўъжизакор аёл» фильмининг бош қаҳрамони ижрочиси ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Болалигида телевизор кўришга вақти бўлмаган Гадот
«Моссад»да собиқ агент, «Форсаж»да Жизель Яшар сингари қаҳрамонларни гавдалантирган актрисанинг онаси гимнастика бўйича ўқитувчи экани унинг турмуш тарзига таъсир этмай қолмаган. Телевизор нималигини билмаган Галь баскетбол, волейбол ва теннис билан шуғулланган. Бу унинг феъл-атворида ҳам ўз аксини кўрсатган, жисмоний машқлар давомида ҳовуридан чиққан қиз, оғир-босиқ ҳамда бор диққатини ўқишга қаратиб катта бўлган. 12 ёшида рақс тўгарагига қатнаган актриса ўз болалигини идеал ўтган деб ҳисоблайди ва қизларига ҳам шундай тарбия беришни режалаштиради.

Муваффақиятларнинг бошланиши
18 ёшида «Исроил гўзали» деб топилган Галь ҳеч қачон ўзини ҳурлиқо деб ҳисобламаган. У Эквадорда бўлиб ўтаётган «Коинот гўзали» танловига юборилганда ютқазиш учун ҳамма нарсани қилганини таъкидлаган. Керакли кийим-кечагини олиб келмаган, арзимаган нарсага ғалаён кўтарган Галь ҳайъат аъзоларида ижобий таассурот қолдирмаган ва натижада, ўзи хоҳлагандек, финалда иштирок этадиганлар сирасидан ўрин олмаган.

Армияда хизмат қилган сарвқомат[/b]
Гўзаллик ва эътироф ўз йўлига, Исроилда нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам ҳарбий хизмат ўташи керак. Армия уни «Аскар Жейн» қилиб қўймаган бўлса ҳам, ҳарбий ва спорт тайёргарлиги борлиги, шунингдек, қурол ишлата олиши келажакда суперқаҳрамонлар ролини гавдалантиришига ёрдам берган. У ҳарбий хизмат ҳақида гап кетганда жанг қилмагани, турли операцияларда иштирок этмагани ва одам ўлдирмагани, шунчаки, спортзалда инструктор бўлганини таъкидлайди. Шунга қарамай, айнан армия ундаги ички тартиб-интизомни шаклланиши ва нима бўлишидан қатъи назар, ҳақиқатни қабул қилиш ва қаноат қилишга ўргатганини тан олади.

[b]Хоҳламаган жараёни келажакдаги режаларини белгилаб берган қиз

«Раҳмдиллик кванти» фильмида суратга тушмаганига қарамай, айнан мазкур лойиҳа у иштирок этган биринчи синов бўлган. Кастинг раҳбари Галнинг суратини кўриб, уни синовга таклиф қилган. Ҳуқуқ мактабида таълим олаётган бир вақтда унга телефон қилиб суратга олиш майдончасига етиб келиши сўралган. Дарсдан чиқа олмаслигини баҳона қилганида, ҳеч бўлмаса ҳурмат юзасидан ташриф буюриши кераклиги айтилган. Боришга мажбур бўлган Галь режиссёрга актриса эмаслиги, лойиҳа кастингида иштирок этишни режалаштирмагани ва ҳатто сценарийни очиб ҳам қарамаганини тушунтирган. Роль унга насиб қилмаганига қарамай, кастинг жараёни кинони адвокатликдан қизиқ эканини тушуниб етишига сабаб бўлган.

Шундан бир ой ўтиб Исроилда суратга олинган сериалда роль ижро қилган. Яна икки ойдан кейин «Форсаж 4» фильми ижодкорларидан таклиф келиб тушган. Ҳаммаси бўлиб актриса франшизанинг 4 қисмида роль ижро қилишга муваффақ бўлган (аммо «Форсаж 7»да унинг қаҳрамони ижросидаги саҳна кесиб ташланган). Ўзини максимализм тарафдори деб ҳисоблайдиган актриса дублёр ёрдамидан фойдаланишни истамайди. У кадрда ҳаммаси мукаммал бўлишини ва мотоциклдан машинага сакрагандаги ҳисни каскадёр эмас, ўзи ҳис қилиб кўришни хоҳлашини айтади.

[sup]Фото: Getty Images

Ролларга тайёргарлик
Жанговар фильмларда суратга тушиш ва трюкларни бажариш учун қаттиқ тайёргарлик кўради. Масалан, «Мўъжизакор аёл»да суратга тушиш учун 5-6 ой аввал тренировка қилишни бошлаган. Кунига икки соатдан кикбокс, жиу-житсу, қиличбозлик ҳамда қўл жанги, шунингдек, кардиомашқлар билан шуғулланган. Бундан ташқари, мева, сабзавот ва таркибида клетчатка кўп бўлган маҳсулотлардан иборат махсус парҳезга ҳам амал қилган.

Фото: Instagram / Галь Гадот
Ҳеч нимадан нолимайди
Нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам кучли бўлган Гадот эътироз билдирадиганлардан эмас. «Бетмен Суперменга қарши» фильмининг суратга олиш жараёнидан аввал унинг роли учун тикилган костюмни кийиб кўриш учун Мичиганга учишига тўғри келган. Либос ҳаддан ортиқ бўлганига қарамай Гадот лом-лим демаган. Кейин қайта тикилганига қарамай, унда совуқ ҳароратда суратга тушишни ўзи бўлмаган.

Фото: Getty Images
Кучли аёлларни қўллаб-қувватлайди
Эркаклар йўқ оролда вояга етган ва бизнинг оламга келганида ҳам инсонларни жинси эмас яхши ёмонлигига қараб ажратган «Мўъжизакор аёл» қаҳрамони феминизмнинг тимсоли. Бундай қаҳрамонни гавдалантириш катта масъулият эканини яхши тушунган Гадот, ушбу образни ижро қилишда ўзи билган кучли аёллар, хусусан, онасидан илҳомланганини маълум қилган.

Ҳаётидаги асосий ролни оналик деб билади
Бизнесмен Ярон Версано билан турмуш қурган Гадот учун 8 қизларининг қизиқишлари биринчи ўринда. У тинимсиз фильмларда суратга тушиб, фарзандларини бағрига босиш учун деярли вақт топа олмасликдан кўра битта, аммо кўришга арзигулик фильмда роль ижро қилиб ўзини оиласига бағишлашни маъқул билади. Жаҳонга машҳурлиги ва Голливудда унга талаб юқори эканига қарамай, Галь бугунги кунда Исроилда оиласи билан бирга яшайди.
[media=https://www.instagram.com/p/B8kNNd_BhcO/?utm_source=ig_embed]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроиллик камсуқум қиз қандай қилиб Голливудни забт этди?