
Фото: Pixabay
Британиялик дерматологлар коронавируснинг терида пайдо бўлиши мумкин бўлган учта белгисига оид маълумотлар билан бўлишди, деб ёзади Express газетаси.
Маълум қилинишича, бир неча ҳафта давомида ҳам ўтиб кетмайдиган ва доим қичийдиган «эшак еми», сувчечак ёки «волдир»га ўхшаш тошмалар коронавирус белгиси бўлиши мумкин.
«Тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, тошмалар тана ҳароратининг кўтарилиши ёки йўталдан кўра кўпроқ коронавируснинг ёрқин белгиси бўлиши мумкин», — дея таъкидлайди дерматолог Вероник Батай.
Шунингдек, қуруқ ва майда ёриқларга эга «қичийдиган» лаб ҳам коронавирусдан далолат беради. Одатда бу каби белгилар соғайиш вақтида пайдо бўлади.
Коронавируснинг пайдо бўлганинг ёрқин белгиларидан бири қўлдаги тошмалар ва оёқларнинг совуқ қотиши. Бармоқларда устки қатлами кўчадиган қизил ёки сирен рангли оғриқли шишлар пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар