21:30 / 31.01.2021
2 963

Ошпаз аёл 3 маҳсулотдан воз кечиб, 4 ой ичида 25 кило вазн йўқотди

Ошпаз аёл 3 маҳсулотдан воз кечиб, 4 ой ичида 25 кило вазн йўқотди
Фото: «Домашний очаг»
Опра Уинфри ва Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн учун махсус таомлар пиширувчи юлдузга айланган ошпаз ҳамда уч фарзанднинг онаси Брижет Дэвис Instagram’даги обуначиларига ўзининг янги суратини тақдим этди.

Маълум бўлишича, аёл 4 ой ичида 25 килограмм вазн ташлаган. Бу ажойиб натижа, албатта. Брижетнинг сўзларига кўра, у умуман спорт билан шуғулланмаган ва кучли парҳезга ҳам риоя қилмаган.

«Мен буни сизлар, оилам ва дўстларим билан бўлишиш учун жасорат топишимга тўғри келди, — деб ёзади Брижет ўз саҳифасида. — Чапдаги сурат 4 ой олдин олинган. Мен ўзимнинг соғлиғим ва ташқи кўринишим ҳақида унутмасдан ҳам мазали таомлардан баҳраманд бўлишим мумкин».

Фото: «Домашний очаг»
Аёлнинг сўзларига кўра, у вазн ташлагандан кейин ўзини анча яхши ҳис қила бошлаган. Уни эндиликда заифлик, қорин шишиши, овқат ҳазм қилиш муаммоси ва руҳий ҳолатнинг тўсатдан ўзгариши қийнамайди.

Ошпаз қаттиқ парҳезларга риоя қилмайди. У шунчаки рационга кўпроқ оқсилга бой таомларни киритган ва глютен, сут, шакар маҳсулотларининг истеъмолини камайтирган. Касал бўлиб қолмаслик учун турли хил кўкат ва зираворли таомларни истеъмол қилган. Аёлнинг вазн ташлашдаги яна бир сири — куннинг биринчи қисмида кўпроқ оқсилга бой таомлар тановул қилади. Масалан, нонуштани тухум ва товуқ гўштидан бошлайди. Тушликда ҳам бунга риоя қилади.
[media=https://www.instagram.com/p/BfXj-MTnkZI/?utm_source=ig_embed]
«Мен ёшим ва уч фарзандимдан кейин ортиқча вазн табиий жараён деб ўйлар эдим, — дейди Брижет. — Аммо рациондан фақатгина бир нечта маҳсулотларни чиқариб ташлашнинг ўзи кифоя қилар экан. Шундан сўнг вазн камаяди, қувват эса ортади».

«4 ой аввал қандай эдим-а?! Семиз, юзи шишган, ортиқча ёғлар. Энди эса ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман: озғин, бақувват ҳамда тетик. Бу каби натижага эришишни истайдиганлар ҳам шунчаки рационни бир оз яхши томонга ўзгартириши керак», — деди Брижет.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ошпаз аёл 3 маҳсулотдан воз кечиб, 4 ой ичида 25 кило вазн йўқотди