date
views 2 446

Қозоғистонда машинани «права»сиз бошқаришга рухсат этилади

Қозоғистонда машинани «права»сиз бошқаришга рухсат этилади
Фото: «Otyrar.kz»
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт-Тоқаев мамлакат йўлларида ҳаракатланиш қоидаларига ўзгартириш киритадиган қонунга имзо чекди.
Қонунга кўра, 2022 йилдан мамлакатда ўн йилдан ошган автобусларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланади. Бу билан йўлларда хавфсизликни оширишмоқчи.

Янги қонун ҳайдовчиларга машинани ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси рўйхатга олингани тўғрисидаги ҳужжатсиз бошқаришга рухсат беради. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати 1 февраль куни маълум қилди.

Ҳайдовчининг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши кифоя. Полициячилар қолган маълумотларни планшетдан кўриб олишади. Бунинг учун етарли маълумотлар базаси шакллантирилади. «Права» ва транспорт воситаси ҳужжатисиз юрганлик учун жавобгарлик ҳам бекор қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда машинани «права»сиз бошқаришга рухсат этилади