11:06 / 09.02.2021
1 961

Хитой рақамли валютани синовдан ўтказиш учун фуқароларга 1,5 миллион доллар тарқатади

Хитой рақамли валютани синовдан ўтказиш учун фуқароларга 1,5 миллион доллар тарқатади
Пекин мамлакат марказий банкининг рақамли валютасидан фойдаланиш бўйича эксперименти доирасида 1,5 миллион долларга яқин маблағ ажратади, деб хабар беради шаҳар ҳукумати сайти. Илгари, шунга ўхшаш тажрибалар Шэньчжэнь ва Сучжоу шаҳарларида ўтказилган эди.

Расмийлар рақамли валютада 200 юан (тахминан 30 доллар) оладиган 50 минг кишини танлаб олади. Улар 10-17 феврал кунлари кўрсатилган офлайн ва онлайн-дўконларда пул сарфлашлари мумкин. Йўлланма фақат Хитой фуқароларига ёки Гонконг, Макао ва Тайванда яшаш ҳуқуқига эга бўлган одамларга берилади.

Хитой Халқ Банки рақамли валютани ишлаб чиқаришни бошлаган, у амалдаги тўлов дастурларига ўхшаш ишлаши кутилмоқда. Валюта ҳукумат томонидан назорат қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой рақамли валютани синовдан ўтказиш учун фуқароларга 1,5 миллион доллар тарқатади