11:02 / 06.03.2021
1 892

Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди

Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди
Фото: «The Times»
Венесуэла Марказий банки 8 мартдан янги пулларини муомалага киритади, деб хабар берди «Bloomberg».

Янги банкноталарнинг номинал қийматлари 200 минг, 500 минг ва 1 000 000 боливарга тенг. Уч банкнотанинг ҳам юза қисмида Венесуэла миллий қаҳрамони, Испаниядан мустақиллик учун курашчи Симон Боливар тасвирланган.

Венесуэла охирги йилларда дунёдаги энг юқори кўрсаткичли гиперинфляциялардан бирини бошдан ўтказмоқда. Расмий курсга кўра, айни пайтда 1 АҚШ доллари 1,89 миллион боливарга тенг. Ўз-ўзидан англаш қийин эмас, чиқарилажак энг катта пул (1 млн. боливар) тахминан 0,53 АҚШ центига тенг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди