23:00 / 31.03.2021
1 893

Осиё юраги: “Шифо топиш” учун Афғонистонга нима лозим

Осиё юраги: “Шифо топиш” учун Афғонистонга нима лозим
Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университети сиёсатшунослик бўлими доценти Геворг Мирзаян “Осиё юраги – Истанбул жараёни” мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференцияси ҳақида фикр билдирди.

Душанбедаги Афғонистон бўйича катта конференцияда афғон беморини фуқаровий можаро ва харобаликдан чиқариб олиш зарурлиги ҳақида гапирувчи кўплаб “докторлар” йиғилди. Муаммо шундаки, айрим мутахассисларнинг нафақат турли, балки бир-бирини инкор этувчи рецептлари бор эди.

“Осиё юраги – Истанбул жараёни” мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференцияси 29-30 март кунлари ярим виртуал шаклда бўлиб ўтди. Унда ўтган йили 18 март куни Москвада бўлиб ўтган Афғонистон бўйича конференцияга қараганда кўпроқ мамлакатлар қатнашди. Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг тушунтиришича, Россия пойтахтида Афғонистонда жанжаллашаётган барча томонларга таъсир ўтказишга эга мамлакатлар (Россия, АҚШ, Хитой, Покистон) йиғилган бўлса, Душанбеда эса Афғонистон вазияти уларга тўғридан-тўғри таъсир ўтказувчи, уни ҳал этишда қатнашишга ҳозир бўлганлар учрашган.

Конференция ташкилотчиси, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тўғри айтди: “Афғонистондаги инқироз – умумий муаммо”. Қатор қўшни давлатлар аҳолиси (Тожикистон, Покистон ва бошқалар) афғон аҳолиси билан умумий маданият, эътиқод, баъзан тил ва қон билан боғлиқ бўлгани учунгина эмас. Шунчаки Афғонистон, эслатиб ўтамиз, ҳақиқатдан Осиё маркази (юрагида) жойлашган, шу боис унинг саломатлиги ҳақиқатдан кўп мамлакатларнинг Осиё организми иши ҳолатига боғлиқдир.

Россия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ҳамда қарор ташқи ўйинчилар ва халқаро ташкилотлар бу ташаббуснинг иштирокчиларидир.
“Юракни даволаш” тамойили умуман олганда тушунарли – Америка қўшинларини олиб чиқиш ва “Толибон”* иштирокида иттифоқ асосида ҳукуматни шакллантириш. Масала шунда эдики, уни амалда қандай амалга ошириш зарур?

Жой муқаддас
Олиб чиқиб кетиш билан ҳаммаси осон эмас. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Доҳада толиблар билан тузилган битим шартларига кўра АҚШ 1 майга қадар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши шарт. Ҳа, АҚШ президенти Жо Байден таъкидлайдики, “техник сабабларга кўра” унинг муддатларига риоя этиш мушкул. Ҳа, давлат котиби Энтони Блинкен ҳозир мажмал 1 майга қадар олиб чиқиш бўлмаслиги ҳам мумкинлигини айтмоқда. Шунингдек, НАТО бўйича иттифоқдошлари билан келишиб олиш зарурлигини гапиряпти. Аммо ҳамма ҳозирга айнан шу санани ҳисобга олмоқда.

Кейин нима бўлади? Қай тарзда, қайси шарт-шароитларда янги афғон ҳукумати шаклланади ва фаолият юритади? Бу масалада мамлакатлар ўртасида аллақачон муайян келишмовчилик кузатилмоқда.

Хўш, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Афғонистонга оид ҳар қандай сулҳ битими афғон халқининг ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқини кафолатлаши шартлигини таъкидлади. Ҳиндистон ҳам шунга ўхшаш позиция тарафдори бўлиб туюлади. Бу мамлакатнинг Россиядаги элчиси Венкатеш Варманинг сўзларига кўра, республика “афғонлар раҳбарлиги остидаги тез ва инклюзив ярашиш барча уринишлари, афғонлар назорати ости ва афғонлар иштирокидаги барча уринишларни” олқишлайди ва қўллаб-қувватлайди.

Аммо ҳолат юзасидан Эрон ва Ҳиндистон бу асосий фикрга турли тушунчаларни киритади. Эронликлар америкаликлар иштирокисиз афғонлар “ўз тақдирини белгилашлари” шартлигини кўзда тутаётган бўлса, Нью-Деҳли афғон сиёсати Покистонннинг минимал иштироки ёки умуман усиз бўлишини хоҳлайди.

Исломобод эса америкаликлардан фарқли ўлароқ Афғонистондан кетмоқчи эмас – у бу мамлакатни, масалан, Покистонга ҳудудий даъво (Дюранда** деб аталувчи чизиқ бўйлаб) билдирмайдиган ўзининг ишончли, барқарор сирт томонига айлантирмоқчи. Бунинг учун эса покистонликлар ички афғон ишларига Ҳиндистон таъсирини камайтириши зарур. Афғонистондаги турли лойиҳаларга 3 миллиард доллар ажратган Ҳиндистон эса, Венкатеш Варманинг сўзларига кўра, у ердан кетишни ўйламаяпти.

Ўзаро ён бериш ва олийжаноблик
Душанбедаги учрашув мана шундан келишмовчиликлар муҳокама қилинадиган ва у ерда ўзаро ён бериш йўллари изланадиган майдон бўлди. Барчага аёнки, агар у топилмаса, йирик давлатлар Афғонистондан ўзларининг икки томонлама можаролари йўлида фойдалашни давом эттиради. Яъни Эрон, Покистон, Хитой, Ўрта Осиё мамлакатлари (ва билвосита улар орқали эса Россияга қарши) қарши. Қўшма Штатларнинг йўл-йўлакай ўйин қоидаларини ўзгартириш ва зиммасига олган мажбуриятлардан бўйин товлар қобилиятига етарлича баҳо бермаслик ярамайди.

Бироқ шу билан билан сиёсий ўзаро ён беришдан ташқари Афғонистон билан қўшни давлатлар ўзаро иқтисодий тил топишлари даркорлигини ҳам унутмаслик зарур. Яъни нафақат сармоя киритиш, балки баъзан беғараз афғон халқини боқиш ва у ерда иқтисодиётни тиклаш. Буни, масалан, Москва қилмоқда.

Россия Афғонистонга манзилли инсонпарварлик қўлини чўзди... 2020 йил ноябрь-декабрида 300 тоннадан зиёд озиқ-овқат жўнатилди. Биз бу ёрдамни давом эттирамиз”, - деди Сергей Лавров.

Афғон халқига қашшоқлик билан курашишда ёрдам бериб ва бирор бир ҳолатда аҳолининг тинч ҳаётини таъминлаш, ва охир-оқибат, у ердаги ёшлар учун мактаблар бунёд этиб, қўшни мамлакатлар ўз хавфсизлигига сармоя киритади. Кейин янги афғон радикал ёшларидан чиқаётган таҳдидлардан ҳимояланиш учун юз миллионлар сарфлаш ўрнига таълим муассасалари ва иш жойларини яратиш каби бу олийжаноб ишларга бир неча миллион доллар киритиш осонроқ-ку ахир.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
** Афғонистон ва Британия Ҳиндистони ўртасида XIX асрда белгиланган чегара

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Осиё юраги: “Шифо топиш” учун Афғонистонга нима лозим