21:33 / 10.04.2021
2 595

Истанбулда Эрдўған ва Зеленский учрашуви бошланди

Истанбулда Эрдўған ва Зеленский учрашуви бошланди
Фото: tccb.gov.tr
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Туркия президентининг девонхонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашув Ҳубер саройида бўлиб ўтмоқда. Девонхонанинг маълумот беришича, томонлар Туркия-Украина муносабатлари ҳамда стратегик ҳамкорлик даражасини қайта кўриб чиқиш ниятида.

Бундан ташқари, учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.

Зеленский Истанбулга Туркия ва Украина ўртасидаги юқори даражали стратегик кенгаш йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда Эрдўған ва Зеленский учрашуви бошланди