Ироқ хавфсизлик кучлари Мосул шаҳридаги уйлардан бирининг вайроналари остидан қарийб 1,6 миллион доллар, бир неча килограмм кумуш ва тилла таналарни топишди. Бу ҳақда Shafaq news хабар тарқатди.
Қайд этилишича, ушбу бойликлар бир пайтлар ИШИДга тегишли бўлган ва унинг ғазнасида сақланган. Пуллар ва қимматбаҳо металлар маҳаллий аҳолидан тортиб олингани айтилмоқда.
Хуфя жойдан йирик миқдордаги АҚШ долларидан ташқари 17,5 миллион Ироқ динори (қарийб 12 минг АҚШ доллари), зарб этишга тайёр ҳолатга келтирилган 15 килограмм кумуш, зарб қилинган ярим килограмм олтин тангалар ва 17,5 килограмм кумуш ёмбилар топилди. Яна бошқа металлар ҳам топилган, аммо уларнинг тури ҳозирча аниқлангани йўқ.
2014 йилга келиб ИШИДчилар Ироқ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган эди. Ўша йилнинг июнида улар Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Мосулда ҳам назорат ўрнатди ва уни ўзларининг пойтахти деб эълон қилди. Мосулни озод қилиш операциясидан кейин бу ерда бузилмаган бино деярли қолмади. Ҳисоб-китобларга кўра, шаҳарни қайта тиклаш учун камида 2 миллиард доллар керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради