11:15 / 02.05.2021
2 677

Рамзан Қодировнинг даромадлари бир йилда эллик бараварга ошди


Фото:«Dag.life»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 2020 йилда 381 миллион рубл даромад топгани маълум бўлди. Бу 2019 йилга нисбатан 50 баравар кўп ( 7,58 миллион рубл).

Қодировнинг даромадлар декларациясида у 2020 йил давомида 381 миллион рубл даромад топгани маълум қилинган. 
Декларацияда умумий майдони 32 минг квадрат метр бўлган иккита ер участкаси ва 2,3 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган турар-жой биноси борлиги ҳам кўрсатилган.

Шунингдек, унинг яна бир 300 квадрат метрлик турар-жой биноси мавжуд бўлиб, у ерда унинг рафиқаси ва 12 фарзанди яшайди.
Декларацияга қараганда, Қодировга тегишли ҳеч қандай автотранспорт йўқ. Қодировнинг рафиқаси 1,5 миллион рубл даромади, майдони 209,8 кв кв. бўлган квартирага эга эканлигини эълон қилган.

Апрел ойининг бошларида «Проект» Интернет-нашри Қодировнинг расмий рафиқаси Медни Қодировадан ташқари камида иккита норасмий хотинлари борлиги, улардан бири Москвадаги қиммат квартираларда рўйхатдан ўтганлиги ҳақида хабар берган эди.

Суриштирув муаллифлари кўчмас мулкнинг умумий қийматини деярли 800 миллион рублга баҳолашган. Уларнинг фикрига кўра, бу сумма Чеченистон раҳбарининг расман кўрсатилган даромади миқдордан анча юқори.

Муаллифлар адвокат Павел Кротовга тегишли миллионлаб долларлик бизнесга ҳам Қодировнинг алоқаси борлигини таъкидлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодировнинг даромадлари бир йилда эллик бараварга ошди