Швейцария тиланчилардан қутулиш йўлини ўйлаб топди

Швейцария тиланчилардан қутулиш йўлини ўйлаб топди
Фото: pixabay.com
Швейцариянинг Базель шаҳри маъмурлари тиланчилардан халос бўлишнинг ғайриоддий усулини ўйлаб топдилар. Улар тиланчиларга шаҳар билан шартнома тузишни таклиф қилишди: Европанинг хоҳлаган шаҳрига чипта олиб бериш эвазига мамлакатга қайтиб келмаслик тўғрисида ёзма равишда ваъда бериш. Бу ҳақда Basler Zeitung хабар бермоқда.

«Улар муайян вақт оралиғида Швейцарияга қайтиб келмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашмоқда», — деди маҳаллий адлия ва хавфсизлик департаменти вакили Топрак Егруз.
Агар тиланчилар келишувни бузса ва Базелдан кетмаса, улар депортация қилиниши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар