09:30 / 08.05.2021
2 694

Қозоғистонлик каратэчи қиз “Коинот гўзали” танловида қатнашади


Қозоғистонлик талаба Камила Серикбай “Коинот гўзали” танловида иштирок этади, деб хабар қилди Sputnik.

18 ёшли Камила Серикбай Сулаймон Демирел номидаги университетнинг юридик факультетидаги биринчи курсида таҳсил олади.
2019 йилда қиз "Мисс Қизилўрда" гўзаллик танловининг ғолибаси бўлди ва "Мисс Қозоғистон" финалида иштирок этди.

Камила турк ва инглиз тилларини билади. У спорт усталигига номзод, 13 ёшидан бошлаб каратэ билан шуғулланади ва жигарранг белмоғига эга.

5 май куни Камила “Коинот гўзали” танловига тайёргарликни давом эттириш учун АҚШга келди. Miss Universe танлови 16 май куни Флорида штатининг Голливуд шаҳрида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик каратэчи қиз “Коинот гўзали” танловида қатнашади