19:48 / 08.05.2021
3 287

Германияда кутилмаганда қор ёғди (видео)


Фото: Twitter
Германияда мамлакатнинг ғарбий ва шарқий ҳудудини қалин қор қоплади. Бу ҳақда BZ Berlin нашрига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Германия метеорология хизмати бундай об-ҳаводан ҳайратда қолди. Улар прогнозлар ёмғирини кўрсатгани, аммо кутилмаганда қор ёғганини айтди. Синоптиклар 10 май куни Берлин аҳолисига Цельсий бўйича 26 даража илиқ об-ҳаво ваъда қилмоқда.
Айни пайтда Берлинда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 10 даражани ташкил этмоқда, ерга тушган қор дарҳол эриб кетган.
Шунингдек, Германиянинг шарқий ва ғарбий қисмидаги Потсдам, Бранденбург, Золинген, Дортмунд ва бошқа шаҳарларга ҳам қор ёғди.



Эслатиб ўтамиз, Германия 2021 йил февраль ойида совуқ ҳаво ва қор ёғиш бўйича ўз рекордларини янгилади. Мамлакатнинг Мюльхаузен шаҳрида 10 февраль, чоршанба куни кечаси 26,7 даража совуқ ҳаво қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда кутилмаганда қор ёғди (видео)