
Фото: Reuters
Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани давлат ғазнасидан 169 миллион долларни ўғирлади. Бу ҳақда Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Акбар маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Зоҳир Акбар Ғанининг қочишини «давлат ва миллатга хиёнат» деб атади.
У шунингдек, собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳни давлат раҳбари деб тан олди. Элчининг қўшимча қилишича, мамлакат конституциясига кўра, «президент йўқлигида, қочиб кетганида ёки вафот этганида» давлатни унинг биринчи ўринбосари бошқаради.
17 август куни собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳ Ашраф Ғанидан фарқли ўлароқ мамлакатни ташлаб қочмаганини маълум қилди ва ўзини Афғонистон раҳбари деб эълон қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар