08:08 / 21.08.2021
2 331

Эрдўған: Туркия Европанинг мигрантлар сақланадиган «омборхонаси» эмас!

Эрдўған: Туркия Европанинг мигрантлар сақланадиган «омборхонаси» эмас!
Туркия Европа учун мигрантлар сақланадиган «омборхона» ролини ўйнамайди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Анқара бундай мажбурият ёки масъулиятни зиммасига олмаган.Туркия президенти Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди.

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия агар зарур бўлса «Толибон» шакллантирган ҳукумат билан мулоқотга киришади, чунки Афғонистоннинг барқарорлиги ва хавфсизлиги Анқаранинг асосий мақсади ҳисобланади.

Унинг қайд этишича, Афғонистонда 5 минг нафарга яқин туркиялик фуқаролар яшайди. Уларнинг 500 нафарга яқини Туркияга олиб келинган. Туркия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Туркияда 300 минг нафарга яқин афғонистонлик мигрантлар бор.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг