Туркияда TikTok учун видеоролик олаётган 23 ёшли қиз томдан тушиб кетиб ҳалок бўлди (видео)

Фото: Newsflash
Кубра Доган исмли туркиялик блогер TikTok учун видеоролик тасвирга олиш вақтида ҳалок бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Блогер қиз 16 ёшли синглиси Хелен билан томга чиққан. Улар TikTok учун бир нечта видеороликлар олишни ва кун ботишини тасвирга туширишни режалаштирган. Аммо суратга олиш вақтида Кубра тасодифан томнинг яхши маҳкамланмаган қисмини босиб олиб, тушиб кетган. 50 метрдан қулаган 23 ёшли қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
Марҳуманинг амакиси Неби Доган мазкур томни ўрнатишга масъул бўлган ташкилотни судга бериш ниятида.
«Бу иш тўхтаб қолишига йўл қўймайман», — дейди Неби Доган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Кубра Доган исмли туркиялик блогер TikTok учун видеоролик тасвирга олиш вақтида ҳалок бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Блогер қиз 16 ёшли синглиси Хелен билан томга чиққан. Улар TikTok учун бир нечта видеороликлар олишни ва кун ботишини тасвирга туширишни режалаштирган. Аммо суратга олиш вақтида Кубра тасодифан томнинг яхши маҳкамланмаган қисмини босиб олиб, тушиб кетган. 50 метрдан қулаган 23 ёшли қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
Марҳуманинг амакиси Неби Доган мазкур томни ўрнатишга масъул бўлган ташкилотни судга бериш ниятида.
«Бу иш тўхтаб қолишига йўл қўймайман», — дейди Неби Доган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…