09:27 / 21.09.2021
1 681

Турк – арман муносабатлари: «Арманистон ижобий қадамлар ташлаши керак...»

Турк – арман муносабатлари: «Арманистон ижобий қадамлар ташлаши керак...»
Арманистон, Ереван ва Анқара расмийлари билан самарали мулоқотлар бошланса, Туркия билан юқори даражадаги учрашувга тайёр. Бу ҳақда душанба куни ТАСС агентлигига Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг матбуот котиби Мане Геворкян маълум қилган.

"Бош вазир яқинда ўтказилган парламент мажлиси чоғида Туркия билан музокараларни бошлаш ҳақидаги ўз қарашлари ҳақида гапириб, юқори даражадаги алоқалардан олдин ишчи муҳокамалар ўтказилиши кераклигини айтди. Арманистон вазирлар маҳкамаси бунга тайёр бўлса-да, икки давлат ўртасида ҳозирча мулоқот бўлмаган. Самарали бўладиган ҳолда Арманистон юқори ва олий даражадаги учрашувларга тайёр бўлади”, - деган у.

Якшанба куни Туркия президенти Тойиб Эрдоған журналистларга Грузия бош вазири Иракли Гарибашвили Пашиняннинг учрашув таклифини етказганини айтди ва Арманистон бунинг учун ижобий қадамлар ташлаши кераклигини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Арманистон бош вазири унинг жамоаси Туркия билан муносабатларни нормаллаштиришга, чегараларни очишга ва алоқа йўлларини очишга тайёр эканлигини бир неча бор билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, бу қадам минтақага тинчлик ва барқарорлик олиб келади.

Умумий чегараларга қарамай, Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар йўқ. 2009 йилда Цюрихда икки давлат ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протоколларни имзолаган, бироқ бу ҳужжатлар томонлар томонидан ратификация қилинмади. 2018 йил 1 мартда Арманистон протоколларни бекор қилганини эълон қилди. Арманистон расмийлари Туркия Озарбайжонга 2020 йилнинг кузида Тоғли Қорабоғ можароларида ёрдам кўрсатганини бир неча бор иддао қилган. Ереван, шунингдек, Анқара минтақага Яқин Шарқдан жангарилар юбораётганини даъво қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк – арман муносабатлари: «Арманистон ижобий қадамлар ташлаши керак...»