
Фото: «wi-fi.ru»
Сайёрамизнинг энг бой одами, тадбиркор Илон Маск Tesla акцияларини сотиш орқали очликка қарши курашга 6 миллиард доллар хайрия қилишга рози бўлди. Мумкин бўлган келишув шартлари ҳақида у Twitterда ёзиб қолдирган.
Маск Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) раҳбари Дэвид Бисли дунёнинг энг бадавлат кишилари бойликларининг бир қисмини очликни бартараф этиш учун хайрия қилишга чақирган гапига жавоб қайтарди. Бислининг фикрича, Илон Маск шахсий капиталининг атиги 2 фоизи (6 миллиард доллар) муаммони ҳал қила олади.
«Aгар WFP ушбу Twitter саҳифасида 6 миллиард доллар дунё очлигини қандай ҳал қилишини аниқ тасвирлаб бера олса, мен ҳозироқ Tesla акцияларини сотаман ва пулни хайрия қиламан. Aммо жамоатчилик пул қандай сарфланишини аниқ кўриши учун ҳисоб-китоб очиқ бўлиши керак», — деб ёзади Маск.
Яқинда Tesla асосчиси Илон Маск компаниядаги акцияларининг бир қисмини 1,1 миллиард доллардан кўпроққа сотгани тўғрисида хабар бергандик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар