16:16 / 22.11.2021
2 704

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги сув омбори тўғони ёрилиб кетди (фото, видео)

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги сув омбори тўғони ёрилиб кетди (фото, видео)
Фото: Қозоғистон ФВВ
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Книжевск сув омбори тўғонининг бир қисми ёрилиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили Талгат Уалига таяниб, Tengrinews хабар берди.

2021 йил 21 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:13 да (Тошкент вақти билан 22:13) тўғоннинг Минбоев қишлоғи яқинидаги қисми бузилган. Сув омборининг умумий ҳажми 4,47 миллион куб метрни ташкил этади, айни пайтда унинг 50 фоизи сув билан тўла. Туйнукнинг кенглиги 5-6 метрни ташкил этади, ундан секундига тахминан 30 куб метр сув оқиб чиқмоқда, дея хабар берди ФВВ.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, уйлар сув остида қолмаган. Минбоев—Қосимбек ҳудудий автомобиль йўли устидан сув оқиб ўтмоқда. Полиция ходимлари йўл бўйлаб ҳаракатни чеклаш учун постлар ўрнатди.

«Оқава сувлар ҳажми камайиб бормоқда. Қарғали дарёси бўйлаб айланма йўл ўтказилмоқда, айни дамда аҳоли пунктларини сув босиш хавфи йўқ. Воқеа жойида Олмаота вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимлари ва бошқа маъсул хизматлар ишламоқда. Воқеа жойида ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биносида фалокатни бартараф этиш штаби тузилди», — дея маълум қилди Қозоғистон Республикаси ФВВ.

Фото: Қозоғистон ФВВ

Фото: Қозоғистон ФВВ

Фото: Қозоғистон ФВВ


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги сув омбори тўғони ёрилиб кетди (фото, видео)