Фото: Chiang Rai Times
Таиландда ўзи ишлаган нефть ҳамда кимёвий воситалар сақланадиган омборга ўт қўйган 38 ёшли аёл ҳибсга олинди. Бу ҳақда Chiang Rai Times хабар берган.
Кузатув камералари омборга ўт қўйилган вазиятни қайд этган. Компаниянинг омборга масъул бўлинмасига раҳбарлик қилган Энн Срия айбига иқрор бўлиб полицияга келган ва ушбу ҳаракат қасос олиш учун қилинганини айтган. Аёлнинг сўзларига кўра унинг бошлиғи доимий равишда унга танбеҳ бериб келган.
Аёл бир қаватли омборни ёқиб юборган вақтида ичкарида минглаб галлон нефть ва кимёвий моддалар бўлган.
Омбордаги кимёвий моддалар олов таъсирида тезлик билан атрофга тарқалган ва бино атрофида заҳарли тутун ҳосил қилган.
Ёнғин чиққан жойда 40 нафар қутқарув автомобили ишлаган. Ҳодиса оқибатида жабрланган компанияга жами 40 миллион бат (тахминан 1,18 миллион АҚШ доллари миқдорида) моддий зарар етказилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди