
Фото: Reuters
Туркия ва Қатар Кобул аэропортини бошқариш бўйича келишувга эришди, деб хабар берди Aksam газетаси.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Анқара ва Доҳа "Толибон" ҳаракати вакилларига Афғонистоннинг беш аэропортини бошқариш бўйича ҳамкорликдаги таклифларини тақдим этишини маълум қилганди.
Кобул аэропортининг учиш-қўниш йўлаги ва терминаллари 26 августда содир этилган теракт оқибатида қаттиқ зарар кўрганди. Август охиридан буён Қатар ва Туркия мутахассислари аэропорт фаолиятини юритишда ёрдам бермоқда.
4 сентябр куни Мозори Шариф, Қандаҳор ва Ҳирот аэропортларидан илк самолётлар парвоз қилди. Сентябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Кобул аэропорти Эрон, Покистон ва Саудия Арабистонидан чартер рейсларни қабул қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар