date
views 1 254

Дания ҳарбий разведкаси бошлиғи ҳибсга олинди

Дания ҳарбий разведкаси бошлиғи ҳибсга олинди
Фото: Ida Guldb k Arentsen/Ritzau/TT
Дания ҳарбий разведкаси (FE) бошлиғи лавозимидан вақтинча четлаштирилган Ларс Финдсен бир ойдан ортиқ вақтдан буён ҳибсда сақланмоқда, деб хабар берди ғарб ОАВ.

Хабарларга кўра, у махсус хизматлардан ахборот сизиб чиқиб кетишида гумонланиб ҳибсга олинган. Дания мудофаа вазирлиги махсус хизматининг 54 ёшли раҳбарига қандай айблов қўйилгани ҳозирча маълум қилинмаяпти.

9 декабрда Дания полиция хавфсизлик хизмати (PET) FE ва PET ташкилотларининг тўрт нафар ходими ўта махфий маълумотларни беришда гумонланиб ҳибсга олинганини хабар қилганди.

DR ва TV2 телеканалларининг маълумот беришича, ҳозирда фақат Финдсен ҳибсда сақланмоқда. У барча айбловларни инкор қилмоқда.

Финдсен 2015 йилда ҳарбий разведка бошлиғи лавозимига тайинланган, 2020 йил августда махсус хизматлар устидан назорат идорасининг танқидий ҳисоботидан сўнг лавозимидан вақтинча четлатилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дания ҳарбий разведкаси бошлиғи ҳибсга олинди