07:00 / 01.02.2022
2 124

Тайванда маст ҳайдовчилар учун «нохуш» жазо кучга кирди

Тайванда маст ҳайдовчилар учун «нохуш» жазо кучга кирди
Фото: «Odditycentral»
Тайваннинг Гаосюн шаҳри ҳокимлиги спиртли ичимликлар ичиб машина бошқарадиганларни тарбиялашнинг янги усулини қўллашга ўтди.

Маҳаллий «Odditycentral» газетаси ёзишича, алкогол ичиб машина бошқараётганда ушланганлар эндиликда ўликхоналарга ишлашга юборилади — токи ўлим ёқасида бўлиш нималигини яхшироқ ҳис этиб, тўғри йўлга тушишлари учун.

2021 йилнинг сўнгги кунларидан бирида юз берган нохуш воқеа гаосюнликларни қаттиқ ларзага солди: навбатдаги ЙТҲда бир одам ўлиб, уч киши жароҳатланди. Мудҳиш ҳодиса айбдори маст ҳайдовчи экани аниқлангач, шаҳар ҳокимлиги махсус чора қўллашга қарор қилди.

Мэр чиқарган қарорга кўра, бундан буён ичиб машина ҳайдаётганда ушланганлар ўликхоналарга соатбай ишлашга юборилади. Айбдорлардан 11 нафари аллақачон «янги иш»ли бўлган: ўликхоналардаги совутгичлар ва крематорийларни тозалаш билан банд.

Мақсад асло ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки бировларнинг ҳаётини ҳурмат қилиш, шу аснода машина ҳайдашдан олдин спиртли ичимликлардан тийилиш кўникмасини шакллантириш экани таъкидланмоқда.

Айтишларича, атиги 4 соат ўликхонада ишлаган айрим ҳайдовчилар тавбасига таяниб бўлишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тайванда маст ҳайдовчилар учун «нохуш» жазо кучга кирди