Фото: Getty Images
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков расмий Анқаранинг Россия етакчиси Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида учрашув ташкил этиш тўғрисидаги таклифига изоҳ берди.
«Зеленский билан учрашувга келсак, буни ҳеч ким рад этгани йўқ. Агар ушбу учрашув мамлакат жануби-шарқидаги вазият тугунини ечадиган бўлса, Путин ҳар ким билан учрашишга тайёр», — деди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, бундай музокараларни ўтказиш учун учрашувдан мақсадни аниқлаб олиш керак.
«Аввало қандай мақсадда, қандай масалалар бўйича ва қандай натижага эришишни мўлжаллаган ҳолда учрашув ўтказилишини билиб олиш лозим», — деди Кремль вакили.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Зеленский Путин билан Туркияда учрашишга рози бўлганини айтганди.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Анқара Россия ва Украина етакчилари учрашувини ўтказиш имкониятини тақдим этмоқчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди