Яманда инсонпарварлик ёрдамига навбатда турган болалар.
Фото: «BIC-RHR»
Украинада бўлаётган воқеалар оқибатида айрим араб мамлакатларига дон етказиб бериш қисқаради. Чунки бу мамлакатларга дон маҳсулотларини асосан Украина ва Россия етказиб беради, деб ёзди Франциянинг «Le Figaro» нашри.
Нашрга кўра, дон таъминотидаги узилишлар араб дунёси, хусусан, Миср, Ливия ва Яманда инқирозга сабаб бўлиши ва барқарорликни издан чиқариши мумкин.
«Фигаро» 2019 йили тўнтариш юз берган Суданни мисол келтирди. Аччиқ сабоқ чиқарган суданликлар Россия Украинага ҳужум уюштирган куниёқ дон масаласини келишиш учун Москвага вакил жўнатишди.
Айниқса, Яманда вазият оғир, нон — мамлакатнинг аксар фуқаролари учун тансиқ таомга айланган, деб ёзди нашр AFP хабарларига асосланиб.
Маълумотларга қараганда, илгари Ливан дон маҳсулотлари импортининг 80 фоизини (600 минг тонна) Украина таъминлаган, энди Яқин Шарқдаги бу давлат АҚШ импортига таянишига тўғри келади. Украинадан ғалла ортилган кема Ливанга етти кунда етиб келса, АҚШдан келишини 25 кун кутиш керак.
Миср буғдойнинг 50 фоизини Россиядан, 30 фоизини Украинадан сотиб олади. Миср омборларидаги буғдой 9 ойга, Жазоирники эса 6 ойга етиши ҳақида хабар берилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш