2 673
Украинанинг Туркияга Қора денгизни рус кемалари учун ёпиш бўйича мурожаатига ойдинлик киритилди
Туркия Украинада давом этаётган урушни тўхтатиш учун барча чора-тадбирларни кўради. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон шанба куни ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқотда маълум қилган.
Туркия президенти девони Коммуникациялар бошқармаси томонидан берилган баёнотга кўра, суҳбатда Россиянинг Украинага ҳарбий аралашуви ва сўнгги янгиликлар муҳокама қилинди. Эрдўғон Россия ҳужуми сабабли ҳаётдан кўз юмган Украина фуқароларига ҳамдардлик билдирди, ярадорлар эса тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Туркия раҳбари яна инсонлар ҳалок бўлишининг олдини олиш ва Украинага талафот етказмаслик учун имкон қадар тезроқ ўқ отишни тўхтатиш сулҳи эълон қилиниши учун ҳаракат қилинаётганини билдирди.
Хабарларга кўра, шу кунларда Туркия Украинага катта миқдорда гуманитар ёрдам ҳам жўнатмоқда.
В.Зеленский Эрдўғон билан суҳбатдан кейин Туркия президенти ва халқига оғир палладаги кўмаги учун миннатдорлик билдирар экан, “Россия ҳарбий кемаларининг Қора денгиз орқали ўтишини тақиқлаш ва Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш бугунги кунда жуда муҳим”, – деб таъкидлади.
Украина раҳбарининг бу мулоҳазалари ортидан Туркия Қора денгиз орқали Россия ҳарбий кемаларини ўтишини буткул тақиқлади деган мазмунда хабар тарқалди.
Туркия матбуотининг мамлакат расмий доираларига таяниб хабар беришича, ҳозирча Қора денгиз орқали йўлни ёпиш масаласида якуний қарор қабул қилинганича йўқ. Қайд этилишича, ҳозирда уруш ҳолати бор-йўқлиги баҳоланмоқда.
Куни кеча Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқотда расмий Анқаранинг воситачилик таклифини такроран эслатган. М.Човушўғли ҳарбий зиддиятнинг янада кучайиши ҳеч кимга фойда келтирмаслигини таъкидлаб, ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирган.
Аввал хабар берганимиздек, президент Эрдўғон Украинадаги урушни бартараф этиш масаласини муҳокама этиш учун Россия раҳбарини Туркияга таклиф этган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Россиянинг Украинага қўшин тортиб кириши билан бу ҳарбий амалиётни қоралаган.
«Биз Россия Федерациясини ушбу адолатсиз ва ноқонуний хатти-ҳаракатларни имкон қадар тезроқ тўхтатишга чақирамиз. Украинанинг сиёсий бирлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашимиз келгусида ҳам давом этади», – дейилади расмий Анқара баёнотида.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Украинага тегишли бўлган Донецк ва Луганск ҳудудларини алоҳида республика сифатида тан олиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Туркия томони бу масалада ҳам кескин қарши баёнот берганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш