Европа Иттифоқи россиялик миллиардерлар — Алишер Усмонов, Михаил Фридман ва Пётр Авен, шунингдек, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди.
Агентлик қўлга киритган ҳужжатларга кўра, Европа давлатлари томонидан ҳали тасдиқланмаган, ўзгариши мумкин бўлган шахслар рўйхатига АҚШнинг санкциялари таъсир қилмаган миллиардерлар гуруҳи киради: Алишер Усмонов, Михаил Фридман ва Пётр Авен. Бундан ташқари, «Северстал»нинг асосий эгаси Алексей Мордашов ҳам санкцияларга дучор бўлиши мумкин.
Кўриб чиқилаётган шахслар рўйхатида Дмитрий Песков ҳам бор.
Ўтган ҳафта Европа Иттифоқи Россия президенти Владимир Путин ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қарши санкциялар киритганди. Шунингдек, Россия бош вазири Михаил Мишустин, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев, президентнинг атроф-муҳит масалалари бўйича махсус вакили Сергей Иванов, ички ишлар вазири Владимир Колоколцевга ҳам санкциялар жорий этилганди.
Европа Иттифоқи, Алишер Усмонов Украина ва Россия уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади