14:04 / 28.02.2022
4 148

Россия бутун Украина осмонида устунликни қўлга киритгани ҳақида маълум қилди

Россия бутун Украина осмонида устунликни қўлга киритгани ҳақида маълум қилди
Фото: «ТАСС»
Россия авиацияси Украинанинг бутун ҳудуди узра ҳаводаги устунликни қўлга киритди, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал майор Игорь Конашенков брифингда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Россия ҳарбийларининг Украинадаги амалиёти бошланганидан бери Украинанинг 1 114 та ҳарбий инфратузилма объектларига зарба берилган. Жами 314 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 57 та кўп марталик ўт очувчи реактив тизимлар, 121 та дала артиллерияси ва миномётлари, 274 та махсус ҳарбий техника йўқ қилинган.

- Ўтган сутка давомида саккизта «Бук М-1» жанговар техникаси, «С-300» зенит ракета комплексини бошқариш станцияси, «П-14» станциялари билан учта радиотехника позицияси ва ердаги тўртта жанговор самолёт йўқ қилинди, ҳаводаги битта самолёт уриб туширилди, — деди Конашенков.

28 февраль куни эрталаб Россия армияси Украинанинг Бердянск ва Энергодар шаҳарларини ўз назоратига олди, деди Конашенков. Шунингдек, унинг айтишича, Россия ҳарбийлари Запороже атом электр станцияси атрофини тўлиқ қўриқлаб, назорат қилмоқда.

Мудофаа вазирлиги вакили Россия ҳарбий амалиёти тинч аҳолига таҳдид солмаётганини яна бир бор таъкидлади. Унга кўра, хусусан, Киевнинг тинч аҳолиси Киев—Василков автомагистрали бўйлаб шаҳардан эркин ва хавфсиз эвакуация қилиниши мумкин.

Россия, Украина, Объект, Авиация, Ракета, Техника, Жанговар, Ҳарбий амалиёт Украина ва Россия уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия бутун Украина осмонида устунликни қўлга киритгани ҳақида маълум қилди