date
views 1 742

Эрдўған Россия билан савдода рублдан фойдаланилиши мумкинлигини айтди

Эрдўған Россия билан савдода рублдан фойдаланилиши мумкинлигини айтди
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида ўзаро савдода рублдан фойдаланилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “A Haber” телеканали хабар берди.

"Президент Эрдўғаннинг Путин билан кечаги суҳбати тафсилотлари маълум бўлди. Президент Эрдўған Туркия ва Россия ўзаро савдода доллар, евро, рубль, олтин ва юандан фойдаланиши мумкинлигини айтди", - дейилади хабарда.

Телеканалнинг қайд этишича, "ўз навбатида, Россия президенти Азов денгизидаги кунгабоқар мойи ва буғдой юкланган 30та кеманинг йўлга тушишига буйруқ беради".

Путин ва Эрдўған якшанба куни телефон орқали мулоқот ўтказди. Суҳбат бир соатга яқин давом этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Россия билан савдода рублдан фойдаланилиши мумкинлигини айтди